НАТО ҳарбий қўмондони Афғонистонга қўшимча кучларни юборишдан бош тортаётган ташкилотга аъзо давлатларни, у ердаги ўз аскарлари ҳаётини хавф остига қўяётганидан огоҳлантирди.

Америка генерали Бантз Крэддок Афғонистондаги ҳарбий эҳтиёжлар “93-94 фоизга қондирилаётганини” таъкидлади. Ўтган ҳафта Испаниядаги учрашувда сўз олган генерал Крэддок НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирларидан Толибон ҳаракати қаршилигини синдириш учун Афғонистонга қўшимча иккита батальон юборишни сўради.