Туркманистон Халқ маслаҳати мажлисида Марказий сайлов комиссияси раиси Мурод Карриев 11 февралда бўлиб ўтган президент сайловида Қурбонқули Бердимуҳаммедов ғалаба қозонганини эълон қилди.

Унинг билдиришича, Қ.Бердимуҳаммедов 89,23 фоиз сайловчининг овозини олишга муваффақ бўлган. Сайлов натижалари эълон қилингандан сўнг янги президентни қасамёдга келтириш маросими бўлиб ўтди. Унда кўплаб олий мартабали меҳмонлар, жумладан, Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистон, Украина ва Грузия президентлари, Туркия ва Россия бош вазирлари қатнашди. Туркманистоннинг муҳожиратдаги мухолифати, Ғарб дипломатлари ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари эса сайлов жараёни ва натижаларини танқид қилди.