14 февраль куни Жиззах вилояти халқ депутатлари кенгашининг Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган навбатдан ташқари сессиясида мазкур вилоят ҳокими Убайдулла Яманқулов ишдан бўшатилди.

Расман У.Яманқулов соғлиғи ёмонлашгани сабабли ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган. Унинг вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Мирзачўл тумани ҳокими тайинланган.