Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос миллий бирдамлик ҳукумати тузиш ҳақидаги режалаштирган мурожаатини кейинга қолдирди.

Аббос етакчилигидаги Фатҳ партияси ва Бош вазир Исмоил Ҳониянинг Ҳамас ҳаракати ўтган ҳафта Саудия арабистонида бўлиб ўтган музокараларда миллий бирдамлик ҳукуматини тузиш ҳақида келишиб олган эди. Бироқ хабарларга кўра, икки ҳаракат ўртасида келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда, хусусан ички ишлар вазири ва бош вазир ўринбосарини тайинлаш ҳақида муроса топилгани йўқ. Келишмовчиликларни ҳал этиш учун пайшанба куни Ғазода Аббос ва Ҳония ўртасида музокаралар бўлиб ўтиши хабар қилинмоқда.