Қирғизистондаги мусулмон ташкилотларидан бири қирғизистонлик аёлларнинг расмий ҳужжатлар учун ҳижобда расмга тушишларига руҳсат берилиши учун 40 мингта имзо йиққанини маълум қилди.

“Мутакаллим” муслима аёллар ташкилотининг раҳбари Жамол Фронтбек қизи, масаланинг ҳукумат юқори доираларида кўриб чиқилиши учун 300 минг имзо кераклигини маълум қилди. Сешанба куни Қозоғистон ҳукумати фуқароларнинг расмий ҳужжатлар учун бош кийимида тушишига рухсат берувчи қарорни қабул қилган эди.