Германия суди Холокостни расман инкор этган 67 ёшли Эрнст Зеунделни этник можароларга гиж-гижлаш айби билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Бир йилдан ортиқ давом этган мазкур суд жараёни ҳақидаги хабарларга кўра, Эрнст Зеундел умрининг кўп вақтини АҚШ ва Канадада ўтказган. У ердан туриб неонацист руҳдаги адабиётлар тарқатган ва шу йўналишдаги веб саҳифага раҳбарлик қилган.