Испанияда 2004 йилдаги Мадрид портлашларини амалга оширган 29 шахс устидан суд жараёни бошланди.

2004 йил 11 март куни Мадридда поездларда амалга оширилган портлашлар оқибатида 191 киши ўлган, қарийб икки минг киши жароҳатланган эди. Судга тортилганларнинг 20 нафари араб ва тўққиз нафари эса испан миллатига мансуб шахслардир. Уларга қўпорувчилик амалиётини амалга ошириш, террорчи гуруҳларга аъзо бўлиш ва портловчи моддаларни ўғирлаш ва сотиш каби айблар қўйилмоқда. Портлашлардан сўнг Испания полицияси етти жиноятчини ҳибсга олишга уринган, бироқ қуршовда қолган жиноятчилар ўзи яшаб турган хонадонни портлатиб юборган ва натижада барчаси ҳалок бўлган эди.