Арманистон мудофаа вазирлигига кўра, майор Эрванд Пашикян чоршанба куни Арманистонга тегишли Ноэмбериян туманида ўлдирилган. Расмий баёнотда айтилишича, арман ҳарбийси Озарбайжон ҳудудидан отилган ўқдан ҳалок бўлган. Арманистон-Озарбайжон чегарасида отишмалар тез-тез рўй бериб туради.