Россиянинг Давлатлараро авиация қўмитаси ўтган йил августида “Пулково ҳаво йўллари” авиакомпаниясига қарашли самолётнинг қулашига экипаж йўл қўйган хатолик сабаб бўлганини билдирди.

Украинанинг Донецк шаҳри яқинида содир бўлган ҳалокат оқибатида самолёт бортидаги 170 йўловчи ва экипаж аъзоларининг барчаси нобуд бўлган эди. Самолёт ёмон об-ҳаво шароитида Қора денгиз соҳилидаги Анапа курорт шаҳридан Санкт-Петербург шаҳрига парвоз қилаётган пайтда ҳалокатга учраганди.