Эроннинг олий руҳонийси оятуллоҳ Али Ҳуманаий мамлакат ядровий дастури Эроннинг “келажаги ва тақдири” эканини билдирди.

Уранни бойитиш ишларини тўхтатиши учун Эронга БМТ томонидан берилган муҳлат тугашига тўрт кун қолди. Агар бу талаб бажарилмаса, Эронга нисбатан санкциялар жорий қилиниши мумкин.