Ироқ хавфсизлик кучлари Бағдод яқинидаги яширин омбордан “ер-ҳаво” русумидаги 50 та ракета топди.

Ироқ ҳарбийларининг билдиришича, самолётларга қарши ишлатиладиган бу қуроллар Россияда ишлаб чиқарилган. Ироқда сўнгги бир ой ичида АҚШ ҳарбийларига қарашли еттита ва хусусий хавфсизлик ширкатига тегишли битта вертолёт уриб туширилган.