Қозоғистонда жанговар самолёт ўқув-машқ парвози пайтида ҳалокатга учраши оқибатида икки учувчи ҳалок бўлди.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, самолёт мамлакат марказида жойлашган Қарағанда ҳаво базасига қўниш чоғида ҳалокатга учраган. Ҳозир воқеа сабаблари ўрганилмоқда.