“Kazakhstan today” сайти берган хабарга кўра, жума куни кечқурун Қозоғистон Мудофаа вазирлигига қарашли “МиГ-31” ҳарбий қирувчи самолёти аэродромга қўниш чоғида қулаб тушган.

“Ҳозир ҳалокат содир бўлган жойда махсус комиссия ишламоқда, у ҳалокат сабабларини аниқлайди”, - дея маълум қилишди Мудофаа вазирлиги матбуот марказидан. Самолёт Қарағанда шаҳри яқинида ўқув-машқ парвозларини амалга ошираётган эди. Машина экипажи ўша жойда ҳалок бўлган.