Украина Вазирлар маҳкамаси матбуот хизматининг маълум қилишича, 19-20 февраль кунлари Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев хизмат сафари билан Киевга келади.

Бу ҳақда "Фарғона.ру" ахборот агентлиги хабар тарқатди. 19 февраль куни Киевда Украина бош вазири Виктор Янукович ҳамда Ўзбекистон бош вазири Мирзиёев раислигида ҳар томонлама ҳамкорлик масалалари бўйича Украина-Ўзбекистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси мажлиси бўлиб ўтади. Комиссия мажлисидан сўнг Украина-Ўзбекистон ҳукуматлараро қўшма ҳужжатларини имзолаш режаланган.