Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида тунда жангарилар Канада ҳарбийларига икки марта ҳужум уюштирди.

Хабарларга кўра, бу ҳужумлар оқибатида бир фуқаро ва афғон полициячиси ҳалок бўлган. Канада қўмондонлигининг маълум қилишича, жангарилар ярим тунда пистирмадан туриб Канада ҳарбийлари кетаётган машинага ҳужум уюштирган. Иккинчи ҳужум эса шаҳарнинг бошқа мавзеида ҳарбийлар машинаси йўл четига ўрнатилган бомбага дуч келиб тўхтаган пайтда рўй берган.