Ҳиндистондан Покистонга кетаётган рамзий “дўстлик” поездида рўй берган ёнғин оқибатида 65 киши ҳалок бўлди.

Ҳиндистон расмийлари ёнғин иккита қўлбола бомба портлаши оқибатида келиб чиққанини исботловчи далиллар мавжудлигини маълум қилди. Улар мазкур воқеа икки давлат ўртасидаги “тинчлик музокараларини бузишга қаратилган қўпорувчилик амалиёти” эканини айтмоқда. Хабарларга кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарини покистонликлар ташкил этган. Покистон ҳам мазкур фожеани қўпорувчилик амалиёти, дея баҳолаб, Ҳиндистон расмийларини жиноятчиларни жазолашга чақирди.
“Покистон бу ҳодисани қоралайди. Ҳиндистон расмийлари воқеа юзасидан олиб борилган тергов натижаларини биз билан ўртоқлашишига умид қиламиз”, - деди Покистон бош вазири Шавкат Азиз.
Покистон президенти Парвез Мушарраф бу фожеа икки давлат муносабатларига таъсир этмаслигини таъкидлади.