Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасида “Марказий Осиё ядро қуролидан холи ҳудуд” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Хабарларга кўра, давра суҳбатида эронлик сиёсатшунослар, дипломатлар, таниқли олимлар ва Эрондаги халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этган. Эрон расмийлари фикрича, Марказий Осиёни ядровий қуролдан холи ҳудудга айлантириш режаси минтақадаги сиёсий муносабатлар ривожининг янги босқичидир.