Эрон ўз ядровий дастури борасида музокарага киришишга рози, бироқ уни бошлаш учун уранни бойитиш ишларини тўхтатиш талабини қабул қилмайди.

Президент Аҳмадийнажот мамлакат шимолида ўтказилган митингда чиқиш қилар экан, жумладан, бундай деди: “Биз музокаралар тарафдоримиз, фақат улар ҳалол шартлар асосида ўтказиладиган бўлса, розимиз. Агар музокараларни бошлаш учун аввал уранни бойитиш ва ядровий ёнилғи ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатиш шарти қўйилса –гап йўқ, бироқ адолат биз билан музокарага киришмоқчи бўлганларнинг ҳам ядровий дастурлари тўхтатиб турилишини талаб қилади. Ана шундагина музокаралар ҳалол шартлар асосида ўтади”, - деди Маҳмуд Аҳмадийнажот.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг уранни бойитиш ишларини тўхтатиш борасида Эронга қўйган ултиматуми муддати бугун ниҳоясига етади.