Мазкур қонунга биноан Гуантанамо базасида сақланаётган маҳбусларнинг даъво аризаси билан фуқаролик судларига мурожаат қилишга ҳақи йўқ. АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо ҳарбий базасида ҳозирда 400 нафар атрофида маҳбус сақланмоқда. АҚШ ҳукумати терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонунни террорчиликка қарши курашнинг ҳал қилувчи омилларидан бири, деб ҳисоблайди.