АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Россиянинг Польша ва Чехия давлатларини нишонга олиш қабилидаги пўписалари ўринсиз эканини билдирди.

Икки кун илгари Россиянинг стратегик мақсаддаги ракеталар қўшинлари қўмондони Николай Соловцев агар АҚШ Польша ва Чехияда мудофаа тизими қурса, бу давлатлар Россия нишонига айланишидан огоҳлантирганди. К.Райснинг таъкидлашича, Чехия ва Польша мустақил давлатлар ва ўзича қарор қилиш ҳуқуқига эга.
“Менимча, Россия стратегик ракеталар қўшинлари раҳбарининг Польша ва Чехия Россия нишонига айланиши ҳақидаги гаплари ўринсиздир. Фикримча, бу гаплар ниҳоятда номувофиқдир. Бироқ мазкур масалаларда биз Россия билан музокараларни давом эттирамиз”, - деди Кондолиза Райс.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам АҚШни ядровий қуроллар соҳасида Россиядан устунликка эришишга уринаётганликда айблади.


* * * * * * * * * *