Хабарларга кўра, уларга АҚШ, Канада ёки Австриядан бошпана берилади. Қирғизистондаги “Адолат” нодавлат ташкилоти раҳбари Чўлпон Ёқубова Бишкек ҳукуматини мамлакатдан бошпана топган қочқинлар хавфсизлигини таъминлай олмаётганликда айблар экан: “Улар 2005 йил май ойида бу ерга кела бошлаганидан буён турли сабаблар билан 17 қочқин бедарак йўқолган. Уларнинг тақдири борасида ҳеч ким ҳеч нарса билмайди”, - деди.