“Европа Иттифоқи январда ҳибсга олинган ўзбекистонлик журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Умида Ниёзованинг тақдиридан ташвишда”, - деб баёнот берди Иттифоқнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пьер Моррель.

Умида Ниёзова ўтган ойда чегарани ғайриқонуний равишда кесиб ўтишда ва "жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи" материалларни йиғишда айбланиб қўлга олинган эди. Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи маҳаллий ва халқаро ташкилотларнинг баёнотларига қараганда, Ниёзованинг қўлга олиниши ортида сиёсий сабаблар бор - у 2005 йил, майидаги Андижон воқеалари гувоҳлари орасида сўровлар ўтказган.