АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Стивен Ҳедли ва Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Игорь Иванов Москвада учрашиб, икки давлат ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф қилиш бўйича бирга ишлашни ваъда қилди.

И.Ивановнинг билдиришича, Москва ва Вашингтон терроризмга қарши кураш каби масалаларда ҳамкорлик қилаётганига қарамай, томонлар ўртасида келишмовчиликлар йўқ эмас. С.Ҳэдли АҚШ ва Россия келишмовчиликларга сабаб бўлган масалалар хусусида очиқ гаплашишга ва самарали ҳамкорлик қилишга муваффақ бўлганини таъкидлади. Россия АҚШнинг Марказий Европада мудофаа тизими қуриш режасини қаттиқ танқид қилмоқда.