Ироқ ҳукумати Буюк Британия қўшинларининг бир қисми мамлакат жанубидан олиб чиқилгандан сўнг у ерда хавфсизликни таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олишга тайёрлигини билдирди.

Айни пайтда Бағдод расмийлари мамлакат жанубида қолаётган британиялик ҳарбийларнинг Ироқ аскарларини қўллаб-қувватлаши муҳимлигини таъкидлади. Ироқ ҳукуматининг бу ҳақдаги баёноти Буюк Британия бош вазири Тони Блэр Ироқдаги инглиз қўшинлари сонини келаси ой давомида 1600 аскарга қисқаришни билдиргандан сўнг эълон қилинди. Ироқ расмийларининг таъкидлашича, Буюк Британия ҳукуматининг бу қарори Бағдод расмийлари билан келишилган ҳолда қабул қилинган. АҚШ маъмурияти эса Лондоннинг бу қарори Ироқдаги хавфсизлик вазияти яхшиланаётганини кўрсатишини маълум қилди. АҚШдаги Демократик партия вакиллари президент Жорж Бушни британияликлардан ўрнак олиб, Американинг Ироқдаги ҳарбийларини ўз ватанига қайтаришни бошлашга чақирди.