Норвегия пойтахти Осло шаҳрида кластер бомбаларни тақиқлаш муаммоларига бағишланган биринчи халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Анжуман ишида 48 давлат вакиллари қатнашмоқда. Улар кластер бомбаларни тақиқлаш тўғрисидаги 2008 йили имзоланиши режалаштирилган халқаро шартномани ишлаб чиқмоқдалар. Конференцияда АҚШ, Россия ва Исроил вакиллари иштирок этмаяпти. Уларнинг фикрича БМТнинг мавжуд конвенциялари мазкур масалани ҳал қилиш учун етарлидир. Кластер бомбалардан фойдаланишни тақиқлаб қўйиш тарафдорлари фикрича, бу қурол тинч аҳоли орасида кўплаб талафотларга олиб келади.