Россия жанубидаги Доғистон республикасида бинони штурм қилган махсус кучлар жангари экани гумон қилинган икки шахсни отиб ўлдирилди.

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг маҳаллий бўлими бошлиғи Николай Грязновнинг билдиришича, Кизляр туманида ўтказилган амалиётдан кейин ёнаётган бино қолдиқлари орасида икки жасад топилган. Учинчиси қидирилмоқда. Расмийлар фикрича, улар қўшни Чеченистонда фаолият юритаётган партизан гуруҳлари аъзолари бўлган.