АҚШ вице-президенти Дик Чейни Сиднейда Австралия бош вазири Жон Ҳовард билан учрашувдан сўнг Оқ уй ва унинг иттифоқчилари Эроннинг ядро қуроли яратишига йўл қўймаслигини билдирди.

“Бизнингча, Эрон каби давлатнинг ядро қуролига эга бўлиши жуда катта хатолик бўлади”, – деди АҚШ вице-президенти.
Вашингтон расмийлари Эроннинг ядровий дастури борасидаги бўҳронни дипломатик йўл билан ҳал қилиш тарафдори эканини айтган Дик Чейни Эрон ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаслик учун ҳарбий куч ҳам қўлланилиши эҳтимолдан холи эмаслигини таъкидлади.