Эрон ўзининг дастлабки ракетасини фазога муваффақиятли учирди.

“Форс” ахборот агентлигининг Эрон фазовий тадқиқотлар маркази бошлиғи ўринбосари Али Акбар Гулру сўзларига таяниб хабар қилишича, ракета ер сатҳидан 150 километр баландликда парвоз қилиб, сўнг парашютда ерга қайтиб тушган. Ундан олдин давлат телевидениеси ракетада Фан ва технология ҳамда Мудофаа вазирликлари томонидан тадқиқот мақсадида ишланган материал борлигини маълум қилган эди.