Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Теҳронда қилган чиқишида Эрон Ғарб босимига ён босиб, ўз ядровий дастуридан воз кечмаслигини айтди.

У Эроннинг ядровий дастурини тормозсиз поездга қиёслади. Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Манучеҳр Муҳаммад эса Теҳрон воқеанинг ҳар қандай ривожи, жумладан, урушга ҳам тайёрлигини билдирди. Куни-кеча АҚШ вице-президенти Дик Чейни Эроннинг ядровий қурол яратишига йўл қўймаслик учун Оқ уй унга қарши ҳарбий куч қўллаши эҳтимолдан холи эмаслиги ҳақида огоҳлантирган эди.