БМТнинг Гаагадаги Халқаро адолат суди 1992-1995 йилларда Босния-Герцеговина уруши давридаги геноцид учун Сербия бевосита жавобгар эмаслиги ҳақида қарор қабул қилди.

Шунингдек, суд Сербия Босниядаги қатлиомни тўхтатиш учун қаттироқ ҳаракат қилиши керак эди, деган тўхтамга келди. Халқаро адолат суди Серебреницада босниялик саккиз мингга яқин мусулмоннинг ўлдирилишини геноцид, дея баҳоланди. Суд қарорида айтилишича, Босния серблари қатлиомни расмий Белграддан мустақил равишда амалга оширган. Босния ҳукумати эса собиқ Югославиянинг вориси бўлган Сербияни геноцидда айблаб, товон пули тўланилишини талаб қилмоқда.