Косовонинг Печ шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти қароргоҳи ёнида бомба потлади.

Хабарларга кўра, ташкилот ходимларидан ҳеч кимга зарар етмаган, бироқ бинога яқин ерга қўйилган бир нечта машина яроқсиз ҳолга келган. 19 февраль куни ҳам БМТнинг Косово пойтахтида жойлашган ваколатхонаси ёнида бомба портлатилган эди.