Ироқ Меҳнат вазирлиги биносида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракати оқибатида тўрт киши нобуд бўлди, ўнлаб одам жароҳатланди.

Хабарларга кўра, жароҳатланганлар орасида мамлакат вице-президенти Абил Абдул Маҳдий ва меҳнат вазири ҳам бор. 25 февраль куни Бағдод коллежларидан бирида худкуш томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида 40 киши ҳалок бўлганди.