Европа Иттифоқи Грузиянинг ҳудудий яхлитлигига жиддий қарайди ва ҳурмат қилади, дея баёнот берди Иттифоқ раҳбарияти аъзоси Хавер Солана.

Брюсселда Грузия президенти Михаил Саакашвили билан ўтган учрашувдан сўнг, Солана, шундай таъкидлади:
“Биз Европадагилар Грузиянинг ҳудудий яхлитлигини таъкидлаймиз. Грузия халқи бизнинг қувватловимизга умид қилиши мумкин. Агар биз қандайдир ёрдам беришга қодир бўлсак, у ҳолда, албатта, ёрдам берамиз”.
Хавер Солана сўзларига кўра, Саакашвили билан Абхазия ва Жанубий Осетиядаги Россия тинчликпарвар кучларини Европа Иттифоқи ҳарбийлари билан алмаштириш масалалари муҳокама этилган.