Украина Бош вазири Виктор Янукович АҚШ ҳукумати Полша ва Чехияда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими бўлинмаларини жойлаштириш режасини Украина ва Россия билан муҳокама қилиши лозим эди, деб баёнот берди.

Немис тилида чоп этиладиган “Хандельсблатт” нашрига берган интервьюсида Янукович, бундай қарор кенг Европа жамоатчилиги муҳокамасидан сўнггина қабул қилиниши лозим, деб таъкидлади. АҚШ нинг Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими бўлинмаларини Полша ва Чехияда жойлаштириш режаси муқаддам Россия томонидан кескин қарши олинган эди.