Британия Ташқи ишлар вазири Маргарет Бекетт Исломодда Покистон расмийлари билан учрашиб, террорга қарши курашда ҳамкорлик масалларини муҳокама қилди.

Покистон Ташқи ишлар вазири ҳамда Покистон президенти Парвез Мушарраф билан ўтган музокаралардан кейин берилган матбуот анжуманида, Бекетт, жумладан шундай деди:
“Мен имкониятдан фойдаланиб, Покистон раҳбариятининг Толибларга қарши курашда ташлаётган қадамларидан қониқиш билдирдим. Бундан ташқари, мамлакатнинг Афғонистон билан чегарасини мустаҳкамлаш борасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдик”.
Шунингдек, у Эрон ядровий дастури масаласи борасида ҳам тўхталиб, биз Эронни музокаралар столига қайтаришга уринишда давом этамиз, бунинг учун биз бугунги позициямиздан қайтишга тайёрмиз ва Эронга қарши санкция қўллаш масаласини муҳокама этиш қарорини қайта кўриб чиққан бўлар эдик, деди.