Британия яна қўшимча равишда Афғонистонга 1 400 нафар ҳарбий жўнатишга қарор қилди.

Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири Дес Браун баёнот берди:
“Бу ҳарбийларнинг асосий қисми келаётган ёз давомида Афғонистонга ташланади. Улар, асосан Хилманд вилояти, яна маълум бир қисми эса Қандаҳорда жойлаштирилади. Бу НАТО қўмондонлигига мамлакатнинг жанубий қисмидаги барча амалиётларида Британия ҳарбийларидан фойдаланиш имконини беради”, - деди Британия Мудофаа вазири.
Шу билан Афғонистондаги Британия ҳарбий контигенти 7 700 ҳарбийни ташкил этади. Британия Мудофаа вазирининг таъкидича, расмий Лондон НАТО га аъзо бошқа давлатларни ҳам Афғонистонга қўшимча ҳарбий жўнатишга ундамоқда. Аммо, ҳозирча уларни бунга кўндира олмади.