Ҳисоботда айтилишича, инсон ҳуқуқлари фаолларининг оила аъзолари ҳам Ўзбекистон расмийларининг тазйиқларига учрамоқда. Федерация Европа Иттифоқининг Ўзбекистонга нисбатан жорий этган санкцияларини юмшатиш учун мамлакатда инсон ҳуқуқлари фаолларига тазйиқлар тўхтатилиши шарти қўйилиши лозим, деб ҳисоблайди. Ҳисоботга киритилган маълумотлар федерация вакилларининг яқинда Ўзбекистонга қилган сафари давомида тўпланган. Ҳисобот чоршанба куни Брюсселда Европа парламентининг инсон ҳуқуқлари қўмитасига тақдим этилиши кутилмоқда.