Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев келаси ойнинг иккинчи ҳафтасида Мисрга сафар қилишни режалаштирмоқда.

Ташриф чоғида савдо, енгил ва оғир саноат ҳамда соғлиқни сақлаш каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги шартномалар имзоланади. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Марат Тажин билан учрашган Миср халқаро муносабатлар вазири Файза Абул Нага маълум қилди. Қозоғистон расмийларининг билдиришича, икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ ҳажми ўтган йили 20 миллион АҚШ долларини ташкил этган.