Европа Кенгаши Босниядаги ҳарбий кучлари сонини икки баробарга камайтириш тўғрисида режа қабул қилди.

Декабр ойида Иттифоққа аъзо ташқи ишлар вазирлари Босниядаги 6000 сонли қўшин миқдорини 2500 кишига камайтириш борасида келишувга эришган эди. Европа Иттифоқи бундай қарори сабабини Боснияда вазиятнинг барқарорлашгани билан изоҳламоқда.