Японияга сафар қилаётган Россия бош вазири Михаил Фрадков Токиода мазкур мамлакат бош вазири Синзо Абэ билан учрашди.

Учрашувдан сўнг икки давлат ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, сармоя киритиш, савдо-сотиқ, энергетика соҳаларида алоқалар ўрнатишга қаратилган шартномалар имзоланди. Музокарадан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Япония бош вазири икки давлат атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик қилишга қаратилган музокараларни бошлашга келишиб олганини маълум қилди. Шунингдек, учрашувда Шимолий Кореянинг ядровий дастури атрофидаги вазият муҳокама этилгани ошкор қилинди.