Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Баку шаҳрида ҳукумат амалдорлари учун махсус ўқув курслари ташкил қилди.

Машғулотлар бош мавзуи — аксил террор амалиётларини юритишда инсон ҳуқуқларига амал қилишдир. ЕХҲТ таъкидича, бундай курслар давлат муассасалари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда махсус хизматлар вакиллари учун зарурдир.