Италия Парламенти Сенати чоршанба куни бош вазир Романо Продига ишонч билдирди.

Ўтган ҳафтада Проди Сенат у юритган ташқи сиёсатни қоралагани учун истеъфо сўраган эди. Бироқ, мамлакат президенти Жоржио Наполитано бош вазирдан ўз хизмат вазифасини давом эттиришни сўради. Жума куни Проди етакчилигидаги сўл марказ ҳукуматнинг янги тўққиз ойлик муддати парламентнинг қуйи палатасида овозга қўйилади. Қуйи палата аъзоларининг аксар қисми эса Романо Продини қувватловчи депутатлардан иборат экани айтилмоқда.