Россия раҳбари Владимир Путин Чеченистон президенти лавозимига Рамзан Қодиров номзодини тақдим этди.

“Бош вазир ўринбосари ва бош вазир лавозимида ишлаганингизда Чеченистонни қайта тиклаш борасида сиз томонингиздан кўпгина ишлар амалга оширилганини инобатга олган ҳолда бу қарорни қабул қилдим. Барча соҳалар бўйича Чеченистон сезиларли ва муҳим ишларни амалга оширди”, -деди В.Путин.
30 ёшли Р.Қодиров ўтган ойда Чеченистоннинг муваққат президенти этиб тайинланган эди. Чеченистон парламентида унинг номзодига овоз бериш жараёни 2 мартга белгилангани хабар қилинмоқда.