Чехия расмийлари авария ишчиларнинг хатоси туфайли рўй берганини айтмоқда. Компания вакилларининг билдиришича, айни пайтда авария оқибатлари бартараф этилган. Радиоактив моддалар АЭС ҳудудидан ташқарига чиқмагани аниқланган. Темелинск АЭС собиқ Совет Иттифоқи ва Америка технологиялари асосида қурилган. Қўшни Австрия Чехиядан бу АЭСни ёпишни талаб қилаётир.