Афғонистонга сафар қилаётган Буюк Британия ташқи ишлар вазири Маргарет Беккет Ҳилманд вилоятидаги инглиз ҳарбий контингенти вакиллари билан учрашди.

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда айтилишича, М.Беккет мураккаб шароитда ҳарбий ва фуқаровий амалиётларни бажараётган ватандошларига ўз ҳурматини изҳор этган. Ўтган ҳафтада Буюк Британия ҳукумати Афғонистонга қўшимча 1400 ҳарбий юборишини маълум қилган эди.