Американинг бир неча штатида эсган кучли довул оқибатида жами 17 киши ҳалок бўлди.

Жоржия штатида камида олти киши нобуд бўлгани айтилмоқда. Алабамада ҳам довул маҳаллий мактабларнинг бирини вайрон қилган ва камида етти ўқувчининг ҳаётига зомин бўлган.