Франция ташқи ишлар вазири Филип Дуст-Блази БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия Эронга қарши резолюциянинг кучайтирилган янги лойиҳаси борасида келишиб олганини маълум қилди.

Унинг айтишича, мазкур келишувга Буюк Британия, Хитой, Франция, Германия, Россия ва АҚШ расмийларининг телефон орқали ўтказган музокараларидан сўнг эришилган. Бироз аввал АҚШ расмийлари резолюция матни устидаги ишлар кейинги ҳафта бошланиши мумкинлиги ҳақида гапирганди. Ўтган ой якунида Атом энергияси халқаро агентлиги Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 21 февралга қадар уранни бойитиш ишларини тўхтатиш тўғрисидаги талабини бажармаганини расман маълум қилган эди.