Хитой мамлакатда ифлосланиш даражасини аниқлаш ва назорат жорий қилиш ишларига 250 миллион доллар сарфлашни режалаштирмоқда.

Режага кўра, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат агентлиги дастлаб мамлакатда қанча корхона атроф-муҳитни ифлослантираётганини аниқлайди. Сўнг заводларнинг атмосферага зарарли газлар чиқаришига чеклов жорий қилади. Маълумотларга кўра, ерга қайтиб тушадиган олтингугурт кислотасини атмосферага чиқариш бўйича Хитой дунё биринчи ўринда туради.