БМТнинг Қочқинлар иши бўйича олий комиссарлиги жорий йилда афғонистонлик 250 мингга яқин қочқин Покистондан ўз уйига қайтиши мумкинлигини билдирди.

Ташкилот маълумотига кўра, ҳозир Покистонда икки миллион 100 минг, Эронда тахминан 915 минг қочқин бор. 2002 йилдан бери жами уч миллион 700 минг афғонистонлик қўшни давлатлардан ўз ватанига қайтган.