20 январдан бери Ироқда исёнчилар АҚШнинг саккизта вертолётини уриб туширди. Оқибатда 28 киши, асосан, ҳарбийлар қурбон бўлди. Ироқ Мудофаа вазирлиги жума куни Анбар вилоятида ўтказилган амалиёт давомида 39 жангари ўлдирилгани, 30 нафари қўлга олинганини билдирди.